Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРОЛ ТИКАНАГИ (Sabanejewia aralensis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Йўқ бўлиб кетиш эҳтимолига яқин Орол эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Амударё, Сирдарё, Қашқадарё ва Зарафшон дарёларининг юқори оқимидан қуйи қисмигача бўлган ҳавзалари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон. Болтиқ, Эгей, Қора, Азов, Каспий денгизлари ҳавзаларида – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Дарё ва кўлларнинг саёз қўлтиқлари, булоқлар. Улардаги туби қумлибалчиқли жойларни афзал кўради.

Сони

Илгари бутун яшаш ареали бўйлаб кўп бўлган. Кейинги ўн йилликлар давомида Сирдарё, Зарафшон ва Ўзбекистоннинг жанубидаги сув ҳавзаларида сонининг узлуксиз камайиб бораётгани кузатилмоқда.

Яшаш тарзи

Дарёлар тубида яшайдиган, баъзан дарё остидаги қумга кўмилиб оладиган балиқ. 2 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – апрель–июнь ойларида. Серпуштлиги – 240– 1850 увулдириқ атрофида. Дарё тубидаги майда умуртқасизлар, сув ўтлари, жониворларнинг чириётган қолдиқлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши, келгинди балиқлар рақобати.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Қизилқум, Зарафшон қўриқхоналарида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. Кенжа тур яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш ва мониторингини олиб бориш лозим.