Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУРКИСТОН МЎЙЛАБДОРИ (Luciobarbus conocephalus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган Орол эндемик кенжа тури.

Тарқалиши

Амударё, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Зарафшон дарёларининг ўрта оқимлари; ўтмишда – Орол денгизи ва унга қуйиладиган дарёларнинг қуйи оқимлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон. Каспий денгизи ҳавзасида – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Оқар сув ҳавзаларининг чуқурлиги 2-3 м, туби қумли-тошли ёки қумлишағалли жойлари.

Сони

Илгари барча яшаш жойларида кўп бўлган, кейинги ўн йилликларда сони кескин камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Турғун ҳаёт кечирадиган балиқ. 4–5 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – майиюнь ойларида. Серпуштлиги – 12–129 минг увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротларининг личинкалари, сув ўтлари ва турли жонзотларнинг чириётган қолдиқлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши; кўпайиш шароитларининг ёмонлашиши; иқлимлаштирилган балиқлар рақобати; браконьерлик.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қизилқум, Сурхон, Зарафшон қўриқхоналарида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. Яшаш жойларида кўпайтиришни ташкил қилиш ва махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.