Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРОЛ МЎЙЛАБДОРИ (Luciobarbus brachycephalus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган Орол эндемик тури.

Тарқалиши

Амударёнинг қуйи ва ўрта оқимлари. Илгари Орол денгизи ва Сирдарёда ҳам бўлган. Қашқадарё ва Зарафшоннинг қуйи қисми сув ҳавзаларига ҳам ўтган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон. Каспий денгизи ҳавзасида – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Дарёнинг чуқурлиги 2-4 м, туби қумли ва тошлоқ бўлган жойлари. Лойқа оқар сувларда, камдан-кам ҳолларда турғун сув ҳавзаларида яшайди.

Сони

Илгари барча жойларда кўп бўлган, кейинги ўн йиллар ичида кескин камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Ўткинчи балиқ. 7-8 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши апрелнинг охирларидан то августгача. Серпуштлиги – 180-900 минг увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротларининг личинкалари, моллюскалар, ўсимликларнинг мева ва уруғлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарё оқимининг сунъий тартибланиши натижасида Орол денгизи ҳамда унга қуйиладиган дарёларнинг табиий сув режимининг ўзгариши (сув сатҳининг пасайиши ва шўрланиши) ва сувининг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашиши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Мумкин.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қизилқум, Сурхон қўриқхоналарида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. Турни кўпайтиришни ташкил қилиш, яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.