Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧЎРТАНСИФАТ ОҚҚАЙРОҚ (Aspiolucius esocinus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган Туркистон эндемик реликт тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Амударё ва Сирдарёнинг ўрта оқимлари ҳамда уларнинг ирмоқлари; Қашқадарё ва Зарафшоннинг қуйи қисмидаги сув ҳавзаларига ҳам ўтган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон.

Яшаш жойлари

Дарёнинг чуқурлиги 2-3 м, туби қумли ва тошлоқ жойлари. Лойқа оқар сувларда, камдан-кам ҳолларда турғун сувларда яшайди.

Сони

Илгари ҳамма яшаш жойларида кўп бўлган, кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Йиртқич дарё балиғи. 6-7 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – февраль март ойларида. Серпуштлиги – 22-190 минг увулдириқ атрофида. Балиқлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашуви, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қизилқум ва Сурхон қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган. Турни кўпайтиришни ташкил қилиш, яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.