Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СИРДАРЁ КУРАКБУРУНИ (Pseudoscaphirhynchus fedtschenkoi)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (CR): Сирдарёнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган эндемик реликт тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].

Тарқалиши

Илгари Сирдарёнинг бошидан этагигача учрар эди. Ҳозирда дарёнинг юқори қисмидагина сақланиб қолган бўлиши мумкин. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон ва Тожикистон.

Яшаш жойлари

Дарёнинг чуқурлиги 1,5-2 метр, туби қумли ва лойли жойлари. Лойқа оқар сувларда яшайди.

Сони

1959 йилдан кейин 20 та атрофида (охирги марта – 1968 йилда) тутилган.

Яшаш тарзи

Етарлича ўрганилмаган. Дарёларда турғун ҳаёт кечирадиган балиқ. 6 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – апрель ойида. Серпуштлиги – 850-3800 увулдириқ. Асосан сув ҳашаротларининг личинкалари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Сирдарё оқимини сунъий тартиблаштириш натижасида табиий сув режимининг ўзгариши ва сувининг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг бузилиши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. CИTEСнинг II Иловасига киритилган. Сақланиб қолган балиқларни топиш, уларни кўпайтиришни йўлга қўйиш, тур топилган жойларда сув қўриқхоналари ташкил қилиш лозим.