Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Бактрия тишсизи (Colletopterum bactrianum)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган, мозаик тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Чордара сой, Айдаркўл, Сирдарё ва Зарафшон д. қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Текисликдаги ҳаракатчан сув ҳавзалари. Чуқурлиги 2,5 метргача бўлган лой қатламларида яшайди.

Сони

Барча жойда кам. Ўзбекистонда кам сонли топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

5–10 йил яшайди. Одатда, гермафродит, алоҳида ажралиб қолган сув ҳавзаларида айри жинсли бўлиб қолади. Тухумини кузда ташқи ойқулоғининг ичига қўяди, улардан ташқарига кейинги ёзда чиқаради. Личинкалари 5–8 ҳафта балиқларнинг сузгичлари ва ойқулоқларида ривожланади. Органик чириндилар билан озиқланади. Сувни тозалайди.

Чекловчи омиллар

Сув ҳавзалари сатҳининг кескин ўзгариб туриши, хўжалик фаолияти натижасида уларнинг ифлосланиши, чиғаноқларини йиғиш.

Кўпайиш холати

Имкони мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда ушлаш, уларни ифлосланишдан сақлаш, чиғаноқларини йиғишни тақиқлаш.