Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОЖЕВНИКОВ ҒИНГПАШШАСИ (Chrysotoxum Kozhevnikovi)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Туркистоннинг заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган эндемик тур.

Тарқалиши

Чимён, Чотқол қўриқхонаси (Чотқол т.), Оқтош (Қоржонтов т.), Ҳаёт (Нурота т.). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон.

Яшаш жойлари

Тоғ (д.с.б. 1500–2000 метр) воҳаларининг кенг япроқли қайир ўрмонли ва ўтлоқли ёнбағирлари.

Сони

Илгари кўп учрар эди, кейинги ўн йилликлар давомида кескин камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Йилига бир неча марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши майдан–сентябргача, соябонгулдошлар (Apiaceae) ва лабгулдошлар (Lamiaceae) гулларида озиқланади, личинкалари дарахтлар шарбати билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарахт ва буталарни кесиб ташлаш, пичан тайёрлаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Нурота ва Чотқол қўриқхонаси ҳамда Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.