Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОЛЬ ЛАФИРАГОГУСИ (Laphyragogus kohlii)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, мозаик тарқалган Эрон-Турон тури.

Тарқалиши

Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вил. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Покистон.

Яшаш жойлари

Чўллардаги, айниқса, дарё қайирларидаги қумли ҳудудлар.

Сони

Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши июнь-август ойларида. Урғочилари тангақанотлиларни (Lepidoptera) овлайди, уларнинг бир нечтасини битта инга йиғади. Инларини юмшоқ қумлоқ тупроққа қўяди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик мақсадларида чўл зонасидаги қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.