Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПАВЛОВСКИЙ КОЛИЯСИ (Kohlia pavlowskii)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Турон эндемик тур.

Тарқалиши

Қизилқумнинг жануби, Толлимаржон ш. атрофи, Оловиддин тепаликлари (Қарши чўли). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Чўл ва пастак тоғларнинг қумли ва тупроқли ҳудудлари.

Сони

Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши июнь-август ойларида. Урғочилари саратонларни (Cicadinea) овлайди; тупроққа ин қўяди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик мақсадларида чўл зонасидаги қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.