Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЖОЙИБ ЭРЕМОХАРЭС (Eremochares mirabilis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Эрон-Турон тури.

Тарқалиши

Жануби-ғарбий Қизилқум, Бухоро, Хива ш. атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Эрон, Туркманистон.

Яшаш жойлари

Чўлларнинг қумли ва шўрхок ҳудудлари.

Сони

Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.

Яшаш тарзи

Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – июнь-августда. Урғочилари чигирткасимонларни (Acridoidea) овлайди, уларни фалажлаб ерда ковланган инига жойлаштиради, сўнг улардан бирига тухум қўяди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик мақсадларида чўл-қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.