Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРА ТАРОҚЛИ ПРИОНИКС (Prionyx nigropectinatus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган жануби-ғарбий Палеарктика тури.

Тарқалиши

Қизилқум чўли. Ўзбекистондан ташқарида: Шимолий Африка, Осиёнинг ғарбий қисми, Марказий Осиёнинг қумли чўллари.

Яшаш жойлари

Чўлларнинг қумли ҳудудлари.

Сони

Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.

Яшаш тарзи

Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши июнь-август ойларида, турли ўсимликларнинг гулларида, асосан, мураккабгулдошларда (Asteraceae) озиқланади. Урғочилари чигирткасимонларни (Acridoidea) овлайди, уларни жонсизлантириб ерда ковланган инига жойлаштиради, сўнг улардан бирига тухумини қўяди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик мақсадларида чўл-қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш лозим.