Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРА ЛИБОСЛИ ПРИОНИКС (Prionyx macula)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Ғарбий Палеарктика турининг заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Эрон-Турон кенжа тури.

Тарқалиши

Қизилқум чўли, Нурота, Ғарбий Помир-Олой тоғлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Осиёнинг ғарбий қисми. Шимолий Африкада – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Текислик ва паст тоғларнинг қумли, тупроқли, шўрхок ва шағалли ҳудудлари; чўл дарёларининг қайирлари.

Сони

Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.

Яшаш тарзи

Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – июньавгуст ойларида, турли ўсимликларнинг гулларида, асосан, мураккабгулдошларда (Asteraceae) озиқланади. Урғочилари чигирткасимонларни (Acridoidea) овлайди, уларни фалажлаб, ерда ковланган инига жойлаштиради, сўнг улардан бирига тухум қўяди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик мақсадларида чўл-қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, ҳаёт тарзи ва сонини мукаммал ўрганиш лозим.