Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Яшилбош аллолобофора (Allolobophora chlorocephala)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:R):Шимолий Туркистонинг заиф, табиатан камёб, локал эндемик реликт тур.

Тарқалиши

Хумсон қ. атрофи (Қоржантов т.).

Яшаш жойлари

Ўсимликлар билан зич қопланган тарқоқ ёнғоқ-мевали тоғ (д.с.б. 1000-1200 м) ўрмонлари. Тупроқда, чуқур ер ости йўлларида яшайди.

Сони

Локал популяцияларда ҳар квадрат метрда 10 тагача учрайди.

Яшаш тарзи

Бир неча йил яшайди. Чириётган ўсимлик қолдиқлари билан озиқланиш ва кўпайиш учун чиқади. Гермафродит, май ойида ёмғирлар бошланиши билан (баъзан, кузда ҳам) бир-бирини ўзаро уруғлантириш орқали кўпаяди; 1-2 дона пилла ичига 1-2 тадан тухум қўяди. Йилнинг қурғоқ даврида то ёғингарчилик бошлангунига қадар тупроқ остида ҳаракатсиз ётади. Тупроқни яхшилайди.

Чекловчи омиллар

Тоғ ёнбағирларидаги дарахт ва буталарнинг кесиб ташланиши, яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш заҳарли кимёвий моддалардан кенг фойдаланиш, тупроқнинг кимёвий моддалар билан ифлосланиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Тупроқни ифлосланишдан сақлаш лозим.